Деҳлида Кашмир муаммоси юзасидан ўтказилган Ҳиндистон-Покистон музокарасининг иккинчи куни якунланди.

Ҳар иккала давлат Ташқи Ишлар вазирлари музокарадан қониқиш хосил қилганликларини, тарафлар бу муаммони ҳал этиш борасида келажакда қилинажак ишларни режалаштриб олганликларини билдирдилар.

Ҳиндистон ва Покистон узоқ йиллардан бери асосан мусулмонлар яшайдиган Кашмир вилояти учун бахс юритиб келадилар.