Чегара билмас мухбирлар халқаро ташкилоти бундан бир йил аввал Ингушистонда йўқолган «Франс-Пресс» агентлиги мухбири Али Астамировни топишда кўмак сўраб, БМТ ва Европа Кенгашига мурожаат қилди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти қидирувни тезлаштириш мақсадида жаҳон жамоатчилигидан Россия ва Ингушистон ҳукуматига таьсир ўтказишни сўрамоқда.
Али Астамиров «Франс-Пресс» агентлигининг жамоатчи мухбири эди. Шунингдек, Грознийдаги хусусий радио ва НТВ телекомпаниясининг чечен бюросида ишлар эди.