Ғазо секторида жанггарилар томонидан қўлга олинган Фаластин мухториятининг полиция раҳбари орадан бир соат ўтгач¸ қўйиб юборилган.

Самандар
Фаластин мухторияти раҳбарларининг таъкидлашича¸ жанггарилар билан олиб борилган музокаралардан сўнг Жабалий озод этилган.
Гувоҳларга кўра¸ номаълум шахс Ғозий Жабалийнинг автомобилига қарата ўт очган ва полиция ходимини қўлга олиб¸ ўз машинасида олиб кетган.
Бундан аввал ҳам Жабалийга нисбатан бир неча ҳужум амалга оширилган.

Масалан¸шу йилнинг апрелида юз берган портлаш оқибатида Жабалий истиқомат қилган хонадон бузиб ташланган¸ аммо Жабалийга ҳеч қандай шикаст етмаганди.

Жабалий¸ шунингдек¸ Исроилга қарши ҳужум амалга оширганлигида гумон қилиниб¸Исроил ҳукумати томонидан қидирилаëтганди.