АҚШ ҳарбий раҳбарияти Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Хуссайнга қарашли республикачилар гвардиясининг кичик қўмондонини қўлга олганликларини маълум қилди.

Ироқдаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакили Нил О’Брайннинг таъкидлашича¸ собиқ генерал-майор Суфиан Мохир жума куни Тикрит шаҳри яқинида қўлга олинган.
Хассан иттифоқчи кучларга қарши ҳужумларни молиявий қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.