Покистон ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Самандар
Бир неча ўн йиллардан буëн бир-бирига ашаддий душман ҳисобланиб келаëтган Покистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш мақсадида музокаралар ўтказди.
Минтақавий савдога бағишланиб Исломободда ўтган конференция давомида Покистон Ташқи Ишлар Вазири Хуршид Касури ҳамкасби Натвар Сингх билан норасмий доирада учрашди.
Сўнгги ойларда Ҳиндистон ва Покистон узоқ тортишувларга сабаб бўлиб келаëтган Кашмир воҳаси юзасидан бир неча бор музокаралар ўтказди.