Кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари тарихий воқеанинг иштирокчисига айланиш учун Босниянинг Мостар шаҳрига етиб келди.

Самандар
Бугун Мостарда Неретва дарëси бўйлаб ўтувчи қадимий кўприкнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

ХVI аср ўрталарида қурилган ушбу кўприк Болқон уруши давомида 1993 йили бузиб ташланган эди.


Ëдгорликнинг қайта таъмирланишига 15 миллион АҚШ доллари сарфланди.

Кўприкнинг қайта таъмирланишига энг кўп пул ажратган мамлакатлар - АҚШ¸Италия ва Туркиядир.