Турғунбек “Интерньюс” халқаро ташкилотининг Фарғона водийси бўйича мухбири Зокир Иброҳимов Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани ички ишлар бўлимида ҳақоратланди ва масхара қилинди.
З.Иброҳимовнинг сўзларига қараганда, унга Хўжаобод ИИБ собиқ ходими, милиция капитани Розиқ Қосимов ўзининг ишдан ноҳақ бўшатилгани ҳақида мурожаат этган. Журналист Хўжаобод ИИБ раҳбариятининг ушбу масала юзасидан фикрини ўрганишга ҳаракат қилган. У 26 июль куни соат ўнларда тасвирчи Дилмурод Тошбоев билан биргаликда ички ишлар бўлимига келган. Туман ИИБ бошлиғи подполковник Адҳам Усмонов уларнинг гувоҳномасини кўргандан сўнг жуда қўпол муносабатда бўлишни бошлаган ва журналистларни хонасидан ҳайдаб чиқаришга уринган. З.Иброҳимов ахборот олиш кафолатлари тўғрисидаги қонунни эслатгандан сўнг, подполковник янада тутақиб кетган ва уларни бинодан ҳайдаб чиқарган. Журналистлар чиқиб кетаётиб бинонинг ташқи кўринишини тасвирга олмоқчи бўлган. Шу вақтда ИИБ бошлиғи видеокамерани зўрлик билан тортиб олишга ҳаракат қилган. Унга яна тўрт-беш милиционер қўшилган. Улар журналистларни масхара қилган.
З.Иброҳимовнинг таъкидлашича, у бу каби ҳодисаларга кўп дуч келмоқда. Қонунларни менсимаслик ҳолатлари, айниқса, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан кўп содир этиляпти.
“Озодлик” мухбири мазкур воқеага аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани ИИБга мурожаат қилди. ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб бўйича ўринбосари Муҳаммаджон Қуддиевнинг билдиришича, ИИБ ҳудудида тасвирга олиш ишларини амалга ошириш учун юқоридан рухсат олиш керак.