Парагвай пойтахтидаги йирик супермаркетлардан бирида юз берган портлаш оқибатида 300 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Портлаш сабаблари ҳақида ҳали ҳеч қандай расмий баëнот берилгани йўқ¸ аммо маҳаллий журналистларнинг ўт ўчиривчилар сўзига таяниб хабар қилишларича¸ портлаш газ қувурининг носозлиги оқибатида келиб чиққан.


Мамлакат президенти Никанор Дуарте портлаш юз берган ҳудудни шахсан кўздан кечирди.

Президент ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кун мотам эълон қилди.