Покистон Ахборот вазири Шайх Рашид Аҳмад Бирлашган Араб амирликларида покистонлик хавфли террорчи қўлга олинганлигини билдирди.

Унга кўра, қўлга олинган Кари Сайфулла Ахтар “Ал-Қайда” раҳбари Усома бин Ладин билан алоқада бўлган. Ўз вақтида Ахтар Афғонистондаги террорчилар лагерига раҳбарлик қилган. Шунингдек, у ўтган йилнинг декабрида Покистон Президенти Парвез Мушаррафга суиқасд уюштирганликда ҳам айбланмоқда.