Афғонистон кучлари шанба кунидан буëн давом этаëтган амалиëтда толибларнинг минтақавий қўмондони бўлган 4 нафар муллани қўлга олганини маълум қилди.

Самандар
Уларнинг ҳаммаси ҳам Урузғон вилоятининг жанубида қўлга олинган.
Муллалар шунингдек¸ Урузғон вилоятида кенг кўламли амалиëт олиб боришда фойдали маълумотлар берган.
Амалиëтлар давомида толибларга алоқадорликда айбланаëтган 6 нафар жанггари ҳалок бўлган¸ икки киши оғир жароҳат олган.
Шунингдек¸ Афғонистон Мудофаа вазирлиги якшанба куни Хилмонд вилоятида ўтказилган амалиëтларда толибларга алоқадорликда гумон қилинаëтган 15 нафар одам қўлга олингани маълум қилди.
Хабарларда айтилишича¸улар вилоят ҳокимининг жонига суиқасд қилиш режасида бўлган.