Бугун Туркиядаги курд гуруҳи яна ҳужумлар уюштиришни режалаётганини айтиб, туристлар ва хорижлик тадбиркорларни мамлакатни тарк этиш ҳақида огоҳлантирди.

Курдистон Озодлик Лочинлари гуруҳи шу ҳафта Истанбулдаги иккита меҳмонхона ҳамда газ комплаксида содир этилган портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди. Ўша портлашларда икки одам нобуд бўлган.