Лондон суди диний етакчи Абу Хамза ал Масрининг навбатдаги маҳкама жараëнига қадар ҳибсда сақланишига қарор қилди.

Самандар
Айнан навбатдаги маҳкамада Абу Ҳамзанинг АҚШга экстрадиция қилиш-қилинмаслиги муҳокама этилади.
Миср миллатига мансуб Британия фуқароси Ал Масри шу йилнинг май ойида “Ал-Қайда” га алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган эди..
Ал Масрининг ҳимоячилари унинг соғлиғи яхши эмаслигини айтмоқда. Сабаби у сақланаëтган ҳибсхонада бериладиган овқат ислом қоидаларига амал қилинмаган тарзда тайëрланади.