Судан ва БМТ Дарфур вилоятига 1 миллиондан зиёд қочоқларнинг қайтишини назорат қилиш ҳақидаги битимга имзо чекишди.

Самандар
Судан Ташқи Ишлар Вазири Мустафо Усмоннинг маълум қилишича, БМТ қочоқларнинг қайтиши кўнгилли равишда бўлишини назорат қилади.
БМТ хавфсизлик кенгаши бир ой ичида Дарфурнинг араб террорчи гуруҳлари қора танли аҳолига нисбатан тазйиқ ўтказадиган ҳудудларида тартиб ўрнатилишини талаб қилди.
Ҳозиргача келишилган бир ойлик муҳлатнинг 22 куни утди.
Судан ҳукумати вакиллари Дарфур вилоятида тартиб ўрнатишга, аммо бу иш босқичма-босқич амалга оширилишига ишонтирмоқда.