Расмий Пхенян ўз ядровий дастури юзасидан Вашингтон билан ҳар қандай музокаралар олиб боришдан бош тортишини билдирди.

Шимолий Корея расмийларига кўра¸ ОҚ Уй Пхенян ядровий дастурига нисбатан душманчилик билдираëтгани сабаб 6 мамлакат иштирокидаги музокаралар бошланмаяпти.
Шимолий Корея¸ Жанубий Корея¸ АҚШ¸ Хитой¸ Россия ва Япония иштирокидаги олтитомонлама музокараларнинг навбатдагиси сентябр ойига мўлжалланган эди.
Оқ Уй Пхенян ҳукуматидан ядровий дастур устида иш олиб боришини тўхтатишни талаб қилмоқда.
Шимолий Корея эса¸ бунинг эвазига АҚШдан ҳужум қилмаслиги ҳақида кафолат бериши ва молиявий компенсация талаб қилмоқда.