Куни-кеча Хоразм вилоятининг маъмурий маркази Урганч шаҳрида “Гуллар байрами” ўтказилди. Тўрт томони саҳро билан ўралган воҳада бу каби тадбир илк маротаба бўлиб ўтди.
54 ёшли Рўзихон Ўришованинг асли касби биолог. Ҳозир нафақада бўлган Рўзихон опа гул етиштиришга қизиқади. “Гуллар шаҳри” таърифи билан машҳур Намангандан Хоразмга келин бўлиб тушган Р.Ўришованинг айтишича, хоразмликлар гулга кўпда қизиқмайди. Унинг 2 гектар боғи бўлиб, гул ва дарахт эккан. Ҳозир боғида 79 хил гул ўсади.
“Озодлик” мухбири Р.Ўришова билан “Гуллар байрами” ўтказилаётган Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғида суҳбатлашди. Боғ йўлакчалари 35 та маҳалла, идора ва ташкилотлардан, болалар боғчалари томонидан олиб келинган турли-туман гуллар билан тўла.
“Гуллар байрами” Хоразм вилоятида биринчи марта ўтказиляпти. Шуни эшитиб келган эдим. Лекин боғнинг аҳволига қараб хафа бўлиб турибман. Ажриқлар, турли хил ўтлардан тозаланмаган, дарахтларга шакл берилмаган”, дейди Р.Ўришова.
“Маҳалла” жамғармасининг Урганч шаҳри бўлими раҳбари Қодир Раҳмоновнинг билдиришича, “Гуллар байрами” шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган. Бу байрамни ташкил этишдан мақсад хоразмликларнинг гул етиштиришга қизиқишини ошириш, мустақиллик тантаналари арафасида шаҳар, қолаверса, вилоят аҳлининг кайфиятини кўтаришдир.
“Гуллар байрами”да аксарият маҳалла ва ташкилотлар махсус буюртма асосида дабдаба билан безатилган гулчамбарлари билан иштирок этаётган бўлса, шаҳардаги 18-мактаб вакиллари биттагина саватга жойланган оддий гуллар билан қатнашмоқда. Мактаб раҳбари Ҳафиза Эшматованинг айтишича, тадбир ҳақида бир кун олдин хабар топилгани сабабли бир ўқитувчининг уйидан олиб келинган гуллар билан байрамга ташриф буюрилган.
Шаҳардаги 14-маҳалла раисаси Янгилжон Холмуродованинг таъкидлашича, байрамни ўтказиш шартига кўра ҳар бир маҳалла ва ташкилот ўз ҳудудида етиштирилган гуллар билан иштирок этиши керак эди. Бироқ кўпчилик бозорлардан сотиб олинган гуллар билан қатнашмоқда.
Маълум бўлишича, бундан буён Урганчда “Гуллар байрами” ҳар йили ўтказилади. 22 мартдан 22 августгача гулзорлаштириш мавсуми ҳисобланиб, шу даврда қилинган ишлар байрам чоғида баҳоланади ва ғолибларга мукофотлар улашилади.
Байрамда иштирок этган Урганч шаҳри ҳокими Жумабой Ўтамовнинг таъкидлашича, яқин йилларга қадар Хоразмда ер ва сув шўрлиги баҳона қилиниб, гул ўстириб бўлмаслиги айтиб келинган. Энди эса Урганч шаҳри ободонлаштириш, гулзорлаштириш бўйича катта ютуқларга эришган.
Жорий йилда вилоятда катта йўллар четига гул экиш урф бўлди. Эрта баҳорда Питнакдан Урганчгача, Урганчдан Хевагача, Янгибозор ва Гурлан туманлари орқали Қорақалпоғистон чегараларигача чўзилган катта йўллар четига махсус гул йўлаклари ётқизилди. Каттагина маблағ ҳисобига қурилган бу йўлакларга гул ҳам экилди. Бироқ айни кунларда экилган гулларнинг деярли барчаси сўлиб, қуриб қолганини, гул йўлакларида янтоқ ўсиб ётганини кузатиш мумкин.