24 август куни Наманган вилояти Чуст тумани жиноят ишлари судида Чуст шаҳрида истиқомат қилувчи, вояга етмаган тўрт фарзанднинг онаси Солиҳаби Аҳмедова устидан чиқарилган суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.
С.Аҳмедова қонунга зид равишда чет элга чиққанликда айбланди. Суд уни айбдор деб топди ва бир йилга озодликдан маҳрум этди.
Суд ҳукмида айтилишича, С.Аҳмедова жияни билан олдиндан тил бириктириб, жорий йилнинг 10 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги чегара ҳудудидан қонунга зид ҳолда ўтган ва Тожикистоннинг Регар тумани орқали Душанбе шаҳрига борган.
С.Аҳмедованинг акаси сўзларига қараганда, синглиси Душанбеда истиқомат қилувчи, қаттиқ касал бўлиб қолган аммасини кўргани борган. Виза олиш учун вақт ва ортиқча харажат талаб этилгани боис, у чегарадан ноқонуний ўтган. Чегарадан бундай тарзда ўтиш эса одатий тус олган. С.Аҳмедова Тожикистонда 15 кун бўлган. Қайтиб келганидан кейин синглиси билан Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари қизиқиб қолган. Бир қанча сўроқлардан кейин у яна қўйиб юборилган. Бироқ орадан 20 кунча вақт ўтгач – 15 июнда ҳибсга олинган.
Судланувчининг ҳимоячиси Мукаррама Тожибоеванинг билдиришича, унинг С.Аҳмедовани пора эвазига чегарадан ўтказиб юборган чегарачиларни ҳам судга жалб қилиш ҳақидаги мурожаатлари суд раиси томонидан эътиборга олинмаган. Зеро, агар чегарачилар пора олиб С.Аҳмедовани ўтказиб юбормаганида, у қонунни бузмаган бўларди.