Афғонистоннинг Урузгон вилоятида текширув пунктидаги афғон аскарларига қарши қуролли ҳужум уюштирилди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, воқеада уч аскар яраланган. АҚШ кучлари афғон қўшинларига ёрдамга етиб келганида жанггарилар қочиб кетган.
Афғон қўшинлари Дех Равуд кўприги яқинида пистирмага дуч келган. Ҳарбийлар бу воқеа қачон содир бўлганини маълум қилмади.