Франциядаги мусулмонлар гуруҳи Ироқда гаровга олинган икки нафар франциялик журналист тириклигини тасдиқловчи маълумотга эга эканини билдирди.

Франция Мусулмонлар Кенгаши Вице-президенти Муҳаммад Бихари шу ҳақда Бағдодда эълон қилди.
Журналистларни гаровга олган жанггари гуруҳ агар Франция ҳукумати мусулмон қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишини таъқиқловчи қонунни бекор қилмаса, гаровдагиларни қатл этишга тахдид қилган.
Айни пайтда, бугун Францияда янги ўқув йили бошланди ва муслима қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишини таъқиқловчи қонун кучга кирди.