Турғунбек Андижонлик бир гуруҳ аёллар Фарғона вилоятида фаолият кўрсатадиган “Ўтюраклар” клубига расман аъзо бўлиб кирди. Энди улар ўз ҳудудларида ҳам клубнинг бўлимини ташкил этиш ниятида.
“Андижон” балиқчилик хўжалигининг оилавий ижарачиси Малика Мамадаминованинг сўзларига қараганда, у хўжаликда юзага келган муаммоларни ечишга ёрдам бўлади, деган мақсадда “Ўтюраклар” клубига аъзо бўлган.
М.Мамадаминованинг айтишича, марғилонлик Ҳусанбой исмли йигит у ижарачилик қилаётган кўлга ёрдамчиликка ишга олинган. Йигит овланган балиқларни олиб кетган, лекин пулини тўламаган. Қарз эса ижарачилар бўйнига тушган. Суд ҳам, прокуратура ҳам Ҳусанбойнинг тарафини олмоқда. Натижада эса хўжалик раҳбарлари, ҳали судга, ҳали прокуратурага югуриб, ўз вазифасини бажаришдан чалғимоқда.
Балиқчилик хўжалигидан яна уч аёл “Ўтюраклар” клубига аъзо бўлди. Улуғнор туманидаги “Янги балиқчи” маҳалласи хотин-қизлар қўмитаси раиси Жамила Қурбонова улардан бири. Унинг билдиришича, маҳалла аҳлининг асосий қисми ёшлардан иборат. Бу ёшлар ишсизлик, ҳаётда тажрибасизлик туфайли кўплаб муаммоларга дуч келяпти. Шунинг учун клубнинг янги аъзолари “Ўтюраклар”нинг туман бўлимини тузишга қарор қилган.
Клубнинг янги аъзоларидан бири Қумринисо Тўполованинг таъкидлашича, Янги балиқчи қишлоғида бундай бўлим тузилиши нафақат ёшларнинг, балки бу ерда яшаётган 100 дан зиёд хонадон эгаларининг ўз ҳуқуқини танишига хизмат қилади.
“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг фикрича, янги аъзолар, аввало, ўз-ўзини ҳимоя қилишга ўрганиши керак. Шундан сўнг улар бутун қишлоқ аҳлининг ҳуқуқлари учун кураша олади.