Ямайка оролига сўнгги ўн йилликдаги энг кучли довул бостириб келди.

Тўлқин
“Иван” номини олган бу довул оқибатида оролда барча
электр тармоқлари ишдан чиқди. Аксарият уйлар сув тагида қолди. Шамол тезлиги соатига 240 километрга етмоқда.
Ярим миллион кишидан иборат аҳолига кўчиш таклиф этилмоқда, аммо кўпчилик аҳоли вакиллари уйларини тарк этмаган. Мазкур довул оқибатида унгача Кариб ҳавзасида 37 киши нобуд бўлган эди. Ҳозир довул Кайман ороллари, Куба ва Американинг Флорида штати томон эсмоқда.