“Иван Грозний” номли тропик довул бугун АҚШнинг Алабама штатига ҳудудларига етиб келди.

Тўфондан ҳосил бўлган қуюн оқибатида Флорида штатида камида саккиз одам нобуд бўлди. Флорида, Алабама, Миссисипи ва Луизиана штатларида яшовчи юз минглаб аҳоли соатига 200 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланаётган тўфондан жон сақлаш учун хавфсиз жойларга кўчмоқда.
Техас штати ҳудудларига тенг келадиган “Иван Грозний” тўфони Мексика кўрфазига етиб келишидан олдин Кариб денгизи хавзасидаги оролларда яшовчи 70 одам ҳаётига зомин бўлди.