Эрон ҳукумати Атом энергияси халқаро агентлиги резолюциясини рад этди.

Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Ҳасан Руҳоний уранни бойитиш бўйича барча ишларни тугатиш тўғрисидаги талаб мутлақо қонунга хилофдир, деб айтди.
“Эрон Ислом республикаси ядровий дастурни амалга ошириш борасидаги ишларни тугатиш мажбуриятини ҳеч қачон ўз зиммасига олмаган. Сизга яхши маълумки, Теҳрон бу ҳақда аниқ баёнот бериб келмоқда. Ядрога ишлов беришни тўхтатиш — бу Эрон ҳукуматининг Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган мутлақо шахсий ишидир. Такрорлайман, Эрон ҳеч қачон уранни бойитиш бўйича олиб бораётган ишларини тўхтатишга ваъда бермаган. Бу қабилдаги ҳар қандай мажбурият қабул қилинмайди, деб биз такрор ва такрор баёнот бериб келмоқдамиз” .
У агар Эрон ядровий дастури масаласи БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилса, Теҳрон ўзининг ядровий объектларига инспекторларни киритмайди, деб огоҳлантирди.
Ноябр ойида Атом энергияси халқаро агентлиги яна Эрон ядровий дастури масаласини муҳокама этиш учун тўпланади.