Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев бугун Бишкекда Хитой Бош вазири Вен Жибао билан учрашиб, икки қўшни давлат орасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Ақаев ва Жибао ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувларда Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Хитой ғарбидаги Қашқар шаҳарлари ўртасида автомобиль йўли қуриш, темир йўл ва ҳаво транспорти алоқасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.