АҚШнинг Флорида штатига “Жанна” довули бостириб келди.

Бу сўнгги 2 ой ичида штатга бостириб келган тўртинчи кучли довулдир. Шамол тезлиги соатига 185 километр. Довул уйларнинг томларини кўчириб, электр тармоқларини ишдан чиқармоқда. Саккиз юз мингдан зиёд уй электрсиз қолди.
Довул олиб келган кучли сел оқибатида Орландо ва Форт Лодердейл шаҳарларини сув босиши хавфи бор. 2 миллион аҳоли ўз вақтида ҳалокат жойидан кўчирилди. Метеорогларнинг маълум қилишича, довул Флорида қирғоқларидан штат марказига эсиб, ундан кейин шимолга — Жоржия ва Жанубий ва Шимолий Каролина штатлари томон ҳаракатланади.