Британия Бош вазири Тони Блэр юрагини текширтириш учун бир неча кунга касалхонага ëтди. Бироқ унинг маъмурияти Бош вазир келаси ҳафтада ишга чиқишини маълум қилди.

Самандар
Британия ҳукумати пайшанба кечқурун чиқарган баëнотида Тони Блэрнинг ўтган йили юрагидан шикоят қилгани ва шу йилнинг октябрида яна юрак хасталиги безовта қилгани айтилади.

Блэрнинг кардиологи Пунит Рамрахага кўра¸ бемор оғриқ тўхтатувчи ва тинчлантирувчи дорилар ëрдамида даволанади.

Британия хукумати чиқарган баëнотда¸ шунингдек¸ Тони Блэрнинг учинчи муддатга бош вазир лавозимида қолиш учун сайловда қатнашиш истагидалиги ҳам айтилган.