Тан олинмаган Абхазия республикасида ўтган президентлик сайлови натижалари ҳақида турли хабарлар тарқатилмоқда.

Самандар
Дастлаб республиканинг амалдаги Бош вазири Раул Ҳажимба, унинг сайловлардаги асосий рақиби “Черноморэнерго” давлат компанияси бошлиғи Сергей Багапшдан олдинда кетаëтгани маълум қилинган эди.

Аммо кейинчалик сайлов расмийлари мазкур натижаларни тан олмаган. Ҳозирча Абхазияда ўтган сайловлар борасида бирор бир аниқ маълумот йўқ.

Россия жамоатчилик телевидениесига кўра¸ Абхазия Марказий сайлов қўмитаси сайлов натижалари хусусида маълумот тарқатишни тўхтатган.

Абхазия Грузия таркибидаги республикалардан бири. 1993 йилда у Грузиядан мустақил бўлиб чиққанини эълон қилган.