Полша Мудофаа вазири Ежи Шмайджинскийга кўра¸ расмий Варшава ўз қўшинлари Ироқдан 2005 йил охирида олиб чиқишни мўлжалламоқда.

Самандар
Ҳозирда Ироқда Полшанинг 2 ярим минглик қўшини хизмат қилади ва мамлакат АҚШнинг Ироқ урушида асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади.
Полшада ўтказилган сўнгги жамоатчилик сўровларига кўра¸ аксарият полшаликлар ҳукуматнинг Ироққа қўшин юбориш қарорини қўллаб-қувватламаслигини кўрсатган.