Уч марта ўтказилган кўп томонлама музокаралар ҳозирча самара бергани йўқ. Музокараларнинг тўртинчи даврасини сентябрда ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ, Пхеньян бу сўзлашувларда иштирок этишдан бош торди.
Шимолий Корея ядровий дастури юзасидан музокараларда Шимолий Корея, Жанубий Корея, АҚШ, Япония, Россия ҳамда Хитой вакиллари қатнашмоқда. Шимолий Кореядан ўз ядровий дастурини ҳеч қандай шартларсиз тўхтатиб қўйиш талаб қилинмоқда. Пхеньян эса, дастурни тўхтатиш эвазига товон пули тўланилишини ҳамда хавфсизлигига кафолат берилишини талаб қилаяпти.