Хабарларга қараганда¸ АҚШ ҳарбийлари Фаллужада қуролли гуруҳни қўлга олиш мақсадида ўтказган амалиëт пайтида 11 киши ҳалок бўлди ва яна 17 нафар одам жароҳат олди.

Самандар
АҚШ ҳарбийлари ҳужумлар иорданиялик жанггари Абу Мусаб аз-Заркавий бошчилик қиладиган “ Тавҳид вал Жиҳад” гуруҳи аъзоларига қарши қаратилганлигини айтди.
Фаллужа шаҳри тиббиëт ходимларидан АҚШ ҳарбийлари отган ракеталар тўйхонага бориб тушгани ҳақида ҳам хабар олинди.
Бугун шунингдек¸ Киркук шаҳрида Ироқ полицияси қуроллли гуруҳ ҳужумига учради. Натижада икки полиция ходими ҳалок бўлди.