Қозоғистон Президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Григорий Марченко ўз лавозимига истеъфо берди.

У айрим масалалар бўйича, шунингдек, Бош вазир Даниал Аҳметов билан келиша олмаганидан кейин бугун истеъфога чиққан. Марказий банкнинг собиқ раиси ва Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Григорий Марченко фикрича ҳукумат қарорлари иқтисодиёт манфаатини кўзлаб эмас, балки гуруҳлар манфаатини кўзлаб қабул қилиняпти.