Британия ҳукуматининг бугун маълум қилишича¸ Лондонда чечен лидери Аслан Масхадовнинг вакили Ахмед Закаевга қарши суиқасд уюштирилган.

Арол
Британия полицияси матбуот вакилининг билдиришича¸ ҳужум натижасида Закаевнинг Лондондаги уйининг кўча эшиги бир оз зарар кўрган. Аммо ҳеч ким жароҳатланмаган.
Интерфакс ахборот агентлиги Россия разведка хизматига асосланиб билдиришича¸ ҳужумга мазкур хизматнинг алоқаси йўқ. Феврал ойида Қатар суди Россия разведка хизматининг икки ходимини чечен раҳбари Зелимхон Яндарбиевни ўлдирганликда айблаган эди.