Қозоғистон Президенти қизи Дариға Назарбаева етакчилигидаги "Хабар" оммавий ахборот воситалари бирлашмаси мухолифат лидери Алтинбек Сарсенбаевни туҳмат қилди¸ деб судга берди.

"Хабар" оммавий ахборот воситалари бирлашмаси суд Сарсенбаевдан етказган зарари учун 757 минг доллар миқдорида пул ундириб беришни суддан талаб қилмоқда.
"Хабар"га кўра¸ Сарсенбаев газеталардан бирига берган суҳбатида¸ "Хабар" қонунсиз равишда бошқа ахборот воситалари устидан назорат ўрнатган ва молиявий ҳисобот бермасдан фаолият олиб боради¸ деб туҳмат қилган.
Сарсенбаев ўзига қарши иддаоларга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.