Шайбон Хабарларга кўра, 28 октябрь куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Евроосиё” жамғармаси томонидан Оқтошдаги дам олиш масканида “Фуқаролик жамиятларининг Ўзбекистон тараққиётидаги ҳиссаси” мавзуида форум ўтказилишига рухсат бермаган.
Маълум бўлишича, вазирлик ўз қарорини форумга таклиф этилган нодавлат ташкилотларнинг Тошкент шаҳридан ташқарида ўтказиладиган тадбирларда қатнашишга ҳаққи йўқлиги билан изоҳлаган. Шу сабабли жамғарма форумни Тошкентдаги “Буми интернейшнл” меҳмонхонасида ўтказишга мажбур бўлган.
“Евроосиё” вакили Нозир Иброҳимов форум жойининг ўзгартирилишига изоҳ берар экан, бунга жамғарма томонидан форум қатнашчиларини йиғин жойига етказишда хавфсизликни таъминлашга етарли тайёргарлик кўрилмагани сабаб бўлганини таъкидлади.
Аммо жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жеф Эрлих ўз ходимининг (Н.Иброҳимовнинг) бу изоҳига тескари маълумот берди.
“Кеча биз Адлия вазирлигидан мактуб олдик. Унда вазирлик мутасаддилари форумни Оқтошдаги “Семурғ” болалар лагерида ўтказишга рухсат берилмаслигини маълум қилган. Вазирлик даъвосича, бундай форумлар ўтказиш жамғарма мандатида кўзда тутилмаган ва мазкур форумни ўтказишга кўмаклашиш мақсадида ёлланган маҳаллий нодавлат ташкилотлари шаҳардан ташқарида иш олиб бориш ҳуқуқига эга эмас эмиш. Шунингдек, мактубда жамғарма иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш имконига эга эмаслиги айтилган. Биз бу хулосаларга қўшилмаймиз”, деди ваколатхона раҳбари.
Ж.Эрлихнинг сўзларига қараганда, вазирлик келтирган сабаблар қанчалик мантиқсиз бўлмасин форум иши тўхтаб қолмаслик учун тадбирни Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилинган. Форум ўтказилишидан мақсад нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг давлат тузилмалари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишини шакллантириш механизмини ишлаб чиқишдир. Шу боис, тадбирга турли вилоятлардан 200 дан ортиқ вакил таклиф этилган.
Ж.Эрлихнинг фикрича, Адлия вазирлигининг бундай қарорга келганига бу муассасага нодавлат ташкилотларни назорат қилиш вазифасига юклатилгани сабабдир. Аслида бу нотўғри. Зеро, нодавлат ташкилоти ўз номи билан нодавлат муассаса. Демак давлат тузилмалари улар фаолиятини назорат қилишга ҳаққи йўқ. Вазирликнинг бу қарори сабабли жамғарма ташкилий масалалар ўрнига, бюрократик муаммолар билан шуғулланишга мажбур бўлган. Қолаверса, форумни ўтказиш харажатлари ҳам ошиб кетган. Чунки тадбирни Оқтошда ўтказиш учун аввалдан ижарага автобуслар олинган, озиқ-овқат маҳсулотларига буюртма берилган.
Адлия вазирлиги мутасаддилари мавзу юзасидан изоҳ билдиришни истамади.