Фаластин етакчиси Ясир Арафат ҳаёт ва ўлим оралиғида, деди Париждаги Фаластин мухторияти вакили Лайло Шаҳид.

Тўлқин
75 ёшли Фаластин етакчиси мазкур касалхонага бир ҳафта олдин соғлигининг кескин ёмонлашуви оқибатида ётқизилган эди. Маълумотларга қараганда, беморга аниқ тиббий ташхис қўйишнинг имкони бўлмаган.
Арафат ваколатларининг бир қисми, яъни Иордан дарёси ғарбий қирғоғини идора қилиш Бош Вазир Аҳмад Қурейга топширилди. Бош вазир Рамаллоҳда журналистларга бундай деди:
“Ясир Арафат француз шифокорларнинг қатъий назорати остида. Биз улардан маълумот кутяпмиз. Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ” .
Арафат етакчилигидаги “Фатҳ” ҳаракати раҳбарияти аъзоси Жамол Ат-Тиравий Рамаллоҳда фаластинликларни бирлашишга чақирди.
“Ҳозир бирлашиш, ҳар қандай зиддиятларни унутиб, келажакни худди Ясир Арафат тасаввур этгани каби қуриш вақтидир” .