Бугун Туркманистонда Президент Ниёзовнинг амнистия ҳақидаги фармонига биноан 9000 маҳбусни озод этиш тадбирлари бошланди.

Туркманистон миллий телевидениесининг хабар беришича, озод этилганлар ичида хорижий, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва Арманистон фуқаролари ҳам бор.
Ўтган ой Сапармурод Ниёзов амнистияда 150ка яқин хорижий фуқаро озод этилишини таъкидлаган эди.
Сапармурод Ниёзов одатда Рамазон ойида амнистия эълон қилади.