Покистон Ҳиндистон ҳукуматининг Кашмирдаги ўз қўшинлари сонини қисқартириш ҳақидаги қарорини олқишлади.

Покистон Ташқи ишлар вазири Масуд Хонга кўра, Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингх қабул қилган мазкур қарор тинчлик музокараларига туртки беради. Ҳиндистон Кашмирдан қанча қўшин олиб чиқилишини маълум қилмаган.