АҚШ Президенти Жорж Буш ва Буюк Британия Бош вазири Тони Блэр Фаластин мухторияти етакчиси вафотидан сўнг Яқин Шарқда вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги ҳаракатларни бошлашга тайёрмиз, деб баёнот берди.

Вашингтонда бўлиб ўтган биргаликдаги матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Тони Блэр, жумладан, бундай деди:
“Тинч ҳаёт ҳукм сурадиган Фаластин давлатини тиклаш учун унда сиёсий ва иқтисодий инфратузилма, шунингдек, хавфсизлик тизими шаклланганига ишонч ҳосил қилиш жоиз. Бундан буён биз жаҳон жамоатчилиги эътиборини айни масалага қаратмоқчимиз”, — деди Тони Блэр.