Абхазия Ички ишлар вазирлиги Бош вазир Нодар Хашбага бўйсунишдан бош тортмоқда ва ҳукуматни республикадаги вазиятни издан чиқаришда айблаяпти.

Ҳукумат оммавий ахборот воситалари ҳамда Россия раҳбариятини нотўғри маълумотлар билан алдаяпти, дейилади вазирлик шахсий таркиби бугун эълон қилган мурожаатномада.
Нома муаллифлари янги тузилган ички қўшинлар полкини ҳамда давлат органлари соқчилари қўшинини қуролсизлантиришни, улар қўлидаги қурол ва мулкни республиканинг куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларига топширишни талаб қилаяпти.
Мурожаатномани Абхазия Ички ишлар вазирлиги бошқарма ва бўлимларининг 50 дан зиёд раҳбари имзолаган.