Фаластин мухторияти бош вазири Аҳмад Қурей АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл билан учрашишини маълум қилди.

Аҳмад Қурай душнаба куни бўладиган бу учрашув Фаластин давлати қурилиши тўғрисидаги музокараларни янгидан бошлашга ёрдам беради, деган умид билдирди.
“Биз вазиятни ойдинлаштирамиз ва халқаро тинчлик режасини амалга ошириш борасида мавжуд имкониятларни муҳокама қилами”, — деди Фаластин мухторияти бош вазири Аҳмад Қурей.