Афғонистоннинг ғарбидаги Деларам шаҳрида гуманитар ташкилотлардан бирининг уч нафар ходими ўлдирилди.

Ташкилотнинг яна уч нафар ходими эса жароҳатланди. Хабарларда айтилишича, ҳужум толиблар томонидан содир этилган. “ВАРА” гуманитар ташкилотининг хабарига кўра, ҳужум содир этган толиблар гуруҳи тахминан 20 кишидан иборат бўлган.