Ғазо минтақасида бугун рўй берган портлаш оқибатида Исроилнинг бир ҳарбийси қурбон бўлди, тўрт нафари жароҳатланди.

Ғазо минтақасида бугун рўй берган портлаш оқибатида Исроилнинг бир ҳарбийси қурбон бўлди, тўрт нафари жароҳатланди.
Портловчи мосламани Фаластин жанггарилари ишга солганлиги айтилмоқда. Портлаш учун масъулиятни “Хамас” гуруҳи ўз зиммасига олди.
Исроил вертолётлари эса бунга жавоб тариқасида қуролланган фаластинликларга қарата от очди. Бир одам ўлдирилди.