АҚШнинг Эр-Риёддаги элчихонаси бугун ўз фаолиятини қайта тиклади.

Американинг бошқа ваколатхоналари билан бир қаторда элчихона ҳам, икки кун муқаддам, АҚШнинг Жиддадаги консулхонасига ҳужум қилинганидан сўнг ёпиб қўйилган эди.
Ҳужум оқибатида консулликнинг 5 ходими нобуд бўлган, 4 жанггари ўлган эди.
Консулхонага қилинган ҳужум учун масъулиятни "Ал-Қайда"нинг маҳаллий бўлими ўз зиммасига олди.