БМТ Кувайт ва Саудия Арабистонига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳалари учун 2 миллиард 900 миллион доллар маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур лойиҳа бўйича¸ 1990-91 йилларда Кувайтнинг Ироқ томонидан ишғол этилганида вужудга келган нефт кўллари ва бошқа чиқиндилар тозаланади.
Аммо БМТнинг Компенсация комиссияси олти давлат: Кувайт¸ Эрон¸ Иордания¸ Саудия Арабистони Сурия ва Туркия томонидан талаб қилинган 23 миллиард долларнинг катта қисмини рад этди.