Бугун Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон куни.

1948 йилнинг 10 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган эди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан ушбу кун муносабати билан қилган баëнотида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим мактабда ўқитиладиган ҳар қандай дарсдан муҳимдир. Бундай таълим одамларга хавф-хатарсиз ва ғурур билан яшаш учун керакли малакаларни бериш демакдир¸ деди.
БМТ инсон ҳуқуқлари умумжаҳон куни доирасида бир қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган.