Парламентнинг қуйи палатасида чиқиш қилган Молия вазири Сафарали Нажмиддинов бундай деди: "Бизнинг молиявий сиёсатимиз келаси йили солиқлар ва божхона тўловлари тўғрисидаги янги қонунларга асосланади. Бир қатор солиқлар камайтирилади. Даромад солиғи 25%га қисқартирилади".