Ал-Кимёгар деган тахаллус билан танилган ироқлик Али Хасан устидан суд жараёни келаси ҳафтада бошланадиган бўлди.

Бу ҳақда Ироқ Мудофаа вазири Хазим аш-Шалаан маълум қилди.
Али Хасан Саддам Ҳусайннинг судга тортилаётган сафдошларидан биринчисидир. Уни бошқа жиноятлар билан бир қаторда 1980-йиллар охирида курдларга қарши заҳарловчи моддалар қўлланганликда айбламоқдалар.