Мазкур келишув Беларус Мудофаа вазирининг Бокуга ташрифи чоғида имзоланди. Мудофаа вазирлари учрашуви чоғида бошқа масалалар қатори Озарбайжон ва Арманистон ўртасида юзага келган Тоғли Қорабоғ можаросини халқаро қонунлар асосида хал этиш масаласи ҳам муҳокама этилди.