Бугун Россия Давлат думаси 2006 йилнинг май ойидан бошлаб энг оз ойлик миқдори 1100 рубл¸ яъни 40 доллардан кам бўлмаслиги тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳозир Россияда энг кам ойлик миқдори 600 рубл¸ яъни 22 долларни ташкил этади. Дума депутатлари бир овоздан ойлик маошлар биринчи январдан 720 рубл¸ яъни 26 доллар ва 2005 йилнинг биринчи майидан бошлаб 800 рубл¸ ëки 30 долларга кўпайтирилишини тасдиқлади.
Расмий статистик маълумотларга кўра Россия аҳолисининг бешдан бир қисмидан кўпроғи қашшоқликда ҳаëт кечиради.