Ливандаги “Хизбуллоҳ” ташкилотининг “Ал-Манар” телестанциясини АҚШ ҳукумати ўзининг террорчи гуруҳлар рўйхатига киритди.

Бунга телеканал Яқин Шарқда зўравонликка даъват этувчи маълумотлар тарқатаётгани сабаб бўлди. Ўтган ҳафта Париж расмийлари “Ал-Манар” телеканали кўрсатувлари сунъий йўлдош орқали Франция ҳудудларига тарқатилишини тақиқлаган эди.