Россия Давлат Думаси "Жамоатчилик палатаси тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Президент Путин томонидан ҳужжатга биноан палатага "ватанга хизмати сингган кишилар" аъзо бўлади.
Жамоатчилик палатасининг 126 аъзоси бўлиб, уларнинг учдан бирини президентнинг ўзи тайинлайди.
Қонун лойиҳасида белгиланишича, Жамоатчилик палатаси фуқаролар ва давлат идораларининг турли соҳалардаги манфаатларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Жамоатчилик палатаси қабул қиладиган қарорлар қонун кучига эга бўлмайди.